Ориги АПЛга қайтади

Mirjalol Normatov
27 авг 2023, 14:50
"Милан" футболчиси Дивок Ориги АПЛга қайтиши мумкин.

АПЛ унга бегона эмас. Бельгиялик футболчи "Ливерпуль" таркибида 175 ўйинда 41 гол урган. 2022 йил ёзида у "Энфилд" билан ҳайрлашиб, "Милан" билан шартнома имзолаганди. Бироқ унинг А Сериядаги фаолияти салобатли бўлмаяпти. "Милан"даги илк мавсумида у асосий таркиб футболчиси бўла олмади ва атиги 2 гол урди.

Энди футболчи "Шеффилд Юнайтед" билан келишувга эришди. АПЛнинг ушбу мавсуми стартида ҳужумда муаммоларга дуч келган клуб узоқ вақт давомида ҳужумчи излаётганди.

28 ёшли футболчининг "Милан" билан яна 3 мавсумлик шартномаси бор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal