

"The Telegraph" маълумотига кўра, форварднинг сотилиши борасидаги якуний қарор клубни молиялаштирадиган Саудия Арабистони инвестицион фонди эгалари ва бошқарув вакили Ясир ал-Румайянга қолдирилган.
Гарчи кетиш истаги бўлса-да, клубдагилар Исакни сотишни истамаяпти. Швецияликни "Ливерпуль" ўз таркибида кўришни хоҳламоқда.
Ал-Румайян одатда "Ньюкасл"нинг ички ишларига аралашмайди. Лекин Исак борасидаги воқеликни айнан у бошқариб бормоқда.
Исак "Ньюкасл" таркибида умумий ҳисобда 109 ўйинда қатнашиб, 62 гол ва 11 ассист қайд этди.



