"Ливерпуль” Эззалзулини 60 миллион еврога сотиб олишга тайёр

26 апр 2026, 11:51
"Ливерпуль” "Бетис" ҳужумчиси Абде Эззалзулини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Инглизлар 24 ёшли марокашлик футболчи учун 60 миллион евро товон пули тўғрисидаги бандни фаоллаштиришга тайёр.

"Ливерпуль” бир неча ҳафтадан бери "Бетис"даги ривожланиши сезиларли бўлган ярим ҳимоячини диққат билан кузатиб келмоқда. Эззалзули "яшил-оқ" жамоасининг энг барқарор ўйинчиларидан бирига айланди.

Аввалроқ "Бетис" Эззалзули учун спорт ҳуқуқларини 40 миллион еврога сотишдан бош тортган эди.

Ярим ҳимоячи Испания жамоасида 2023 йилнинг сентябридан буён ўйнаб келмоқда, унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Футболчи 2025/26 йилги мавсумда 38 та ўйинда 12 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt футболчининг трансфер нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Манба: Fichajes