Нурилло Тўхтасинов: "Бугун 6 очколик ўйин"

Narzulla Saydullayev
19 окт 2018, 15:43
Суперлига 26-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади.

Ушбу баҳс олдидан "Сўғдиёна"нинг ёш ва умидли ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу учрашув биз учун жуда муҳим. 6 очколик ўйин дейиш ҳам мумкин. Мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ. Мухлисларни хурсанд қилиш учун бугун бор кучимизни ишга соламиз - дейди Нурилло Тўхтасинов.

"Сўғдиёна" ПФК матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сўғдиёна” матбуот хизмати