“Ноттингем Форест” Премьер-лигага қайтди!

Оқил Абдубарноев
29 май 2022
Чемпионшип плей-офф босқичининг сўнгги ўйинида “Ноттингем Форест” “Хаддерсфилд”ни қийинчилик билан мағлуб этди ва Англия Премьер-лигасига йўл олди.

Ўйин олдидан иккала клуб ҳам Украинани қўллаб-қувватлаган ҳолда майдонда саф тортишди: ҳакамлар ва жамоа сардорлари қўлларида “Тинчлик” ёзуви туширилган Украина байроғини ушлаб туришган.

Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлим охирида киритилди. “Хаддерсфилд” ҳимоячиси Леви Колвилл автогол муаллифига айланди.

Чемпионшип. Финал плей-офф

Хаддерсфилд — Ноттингем Форест — 0:1 (0:1)

Гол: Леви Колвилл, 44 (автогол)

Плей-офф ярим финалида "Ноттингем Форест" "Шеффилд Юнайтед"ни мағлубиятга учратганди. "Ўрмончилар" охирги марта 1998/1999 йилги мавсумда Премьер-лигада иштирок этишганди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг навбатдаги мавсуми якунларига кўра, "Фулхэм" ва "Борнмут" ҳам АПЛга қайтишди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia