Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"

Оқил Абдубарноев
13 фев 2026
ОКМК ярим ҳимоячиси Нодир Абдураззоқов Россиянинг "Ротор" клубига қарши ўйин якунида янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдирди.

– Йиғин қандай ўтмоқда?

– Йиғинга келиб қўшилиб олдик. Бугун биринчи марта тўлиқ ўйнадим. Қийин бўлди, жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиш учун шундай ўйинлар ўтказишимиз керак. Яхши ўйин гувоҳига айланди. Биз учун фойдали бўлди деб ўйлайман. Россия жамоалари кўпинча жисмонан кучли бўлади. Бу биз учун яхши. Чунки Суперлигадаги рақибларимиз ҳам шундай даражада.

– Янги мавсумда порлаши кутилаётган ОКМК жамоаси асосан ёшлар билан қатнашиши деярли маълум бўлиб улгурди. Жамоа олдига қандайдир аниқ вазифалар, мақсадлар қўйиляптими?

– Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган, яъни энг юқори мақсад қўйилган. Ҳеч қачон, мисол учун, бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган. Бош мураббий ҳар доим энг юқори талабни қўяди.

– Жамоа янги мавсумга тайёрми?

– Жамоа мана шу охирги йиғиндан кейин тайёр бўлади. Шунда беллашувларда иштирок этсак, тайёр бўламиз.

– Янги футболчиларнинг мослашиши қандай кечмоқда?

– Жамоага яқинда келганларни янги деб ҳам бўлмайди. Чунки ҳаммамиз олдин бирга ўйнаганмиз, ҳаммамиз бир-биримизни биламиз. Ички муҳит аъло даражада. Қийинчилик бўлмайди деб ўйлайман.

– Мухлисларга тилакларингиз...

– Мухлисларидан қўллаб-қувватлашини сўраб қоламиз. 


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia