

Манбага кўра, АПЛ клуби қизиқиш билдираётганига қарамай, футболчи "Реал"га ўтишга умид қилмоқда, чунки "Барселона" унинг трансферини тўлашга қодир эмаслигини билади. Нико 2026 йилнинг ёзида Мадрид клубига ўтишга бел боғлаган. У Испанияда қолмоқчи, шунинг учун инглиз жамоаларига ўтмайди.
Нико Уильямс "Атлетик" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум Бильбао клуби сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



