"Ницца"нинг яна бир ўйинчиси жамоани тарк этди

Tolibjon Qosimov
13 июл 2018, 16:55
"Ницца" ҳужумчиси Алассан Плеа фаолиятини "Боруссия" (Мюнхенгладбах)да давом эттиради.

Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар берди. Футболчи янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.

25 ёшли форвард ўтган мавсум 35 ўйинда 16та гол урган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: borussia.de