

"Йиғин учун рақиблар эҳтиёткорлик билан танланиб, жамоанинг жисмоний ва тактик тайёргарлигини юқори даражада синовдан ўтказиш мақсад қилинган", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
12.01 — "Қорабоғ" (Озарбайжон)
Озарбайжоннинг энг кучли клубларидан бири, мамлакат футболининг етакчи жамоаси. Еврокубокларда мунтазам иштирок этиб келаётган тажрибали рақиб.
16.01 — "Алюминий" (Словения)
Словения чемпионатида иштирок этувчи барқарор жамоа. Интизомли ўйин услуби ва жисмоний тайёргарлиги билан ажралиб туради.
19.01 — Рақиб аниқланади
Ушбу санадаги назорат учрашуви учун рақиб жамоа танлаш жараёнида. Яқин кунларда расман эълон қилинади.
28.01 — Рақиб аниқланади
Ушбу санадаги назорат учрашуви учун рақиб жамоа танлаш жараёнида. Яқин кунларда расман эълон қилинади.
31.01 — "Арқадағ" (Туркманистон)
Туркманистоннинг амалдаги чемпиони. Сўнгги мавсумларда юқори натижалар қайд этиб келаётган кучли ва амбицияли жамоа.
05.02 — "Шахтёр" Донецк (Украина)
Европада катта тажрибага эга, Украина футболининг гранди. Жамоамиз учун энг жиддий синовлардан бири бўлади.
07.02 — "Александрия" (Украина)
Украина чемпионати иштирокчиси, ўтган мавсум Украинанинг висе-чемпиони.
10.02 — "Динамо" Батуми (Грузия)
Грузиянинг етакчи клубларидан бири. Техник ва комбинацион футбол услубига эга жамоа.



