Назорат учрашуви. "Қизилқум" Анталияда Қозоғистон жамоасини мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
3 фев 2026
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Алтай" клубига қарши майдонга тушди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Қизилқум" — "Алтай" 2:0

Голлар: Самандар Шукруллаев 35', Шаҳзод Раҳматуллаев 45+2' (пен.).

"Қизилқум" асосий таркиби: Раҳматов, Раҳматуллаев, Жигаури, Ғофуров, Шукуров, Ризақулов, Раҳматиллоев, Чабрадзе, Кумбурович, Шебетун, Шукруллаев.


Эслатиб ўтамиз, Суперлига янги мавсумининг дастлабки турида "Қизилқум" "Пахтакор" меҳмони бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia