

Бугун жамоа футболчилари Туркиядаги илк синов-назорат ўйинини ўтказишди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, жиззахликларга Сербиянинг "Бачка" жамоаси рақиблик қилган. Жанговор руҳда ўтган баҳс 2:2 ҳисобида якун топган.
Бироқ клуб матбуоти таркиб ва голлар муаллифларини келтириб ўтмаган.



