"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди

Оқил Абдубарноев
31 янв 2026
Ўтган мавсум "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган бразилиялик футболчи Педро Аугусто ўзига янги жамоа топди.

26 ёшли форвард Боливиянинг "Депортиво Гуабира Монтеро" жамоаси сафига қўшилди. Форвард 99-рақамда тўп тепади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Педро Аугусто "Навбаҳор" таркибида барча мусобақаларда 26 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 гол ва 1 ассист ёздирганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia