

Жамоа назорат учрашувлари орқали тайёргарликни оптимал даражага олиб чиқишга ҳаракат қиляпти. Ёрқин Назаров шогирдлари бугун куннинг биринчи қисмида "Жайхун" билан назорат учрашувида майдонга тушди. Дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда "Жайхун" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Каттақўрғон"нинг ўйиндаги ягона голига Францис Нарх муаллифлик қилди. "Жайхун"дан Сардорбек Хидирбаев хет-трик муаллифига айланди.
Самарқанд клуби сафида Илдар Маматказин, Даврон Ҳошимов, Беҳруз Асқаров, Сардор Қобулжонов каби футболчилар тўп тепди.





