"Насаф" Умар Эшмуродов билан шартномани узайтирди

Alisher
26 янв 2022
"Насаф" клуби жамоа сардори Умарбек Эшмуродов билан шартномани узайтирди.

Умарбек Эшмуродов "Насаф" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Умарбек Эшмуродов 2017 йилдан буён "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади. Футболчи "Насаф" билан икки марта кумуш медалларини ва бир марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.

"Янги мавсумдаги ҳамкорлик Умарбек ва жамоамиз учун самарали бўлади деган умиддамиз", - дейилади клуб хабарида.


AlisherМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати