"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди

Sherzod Nurmatov
22 дек 2025
Элит ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" – "Насаф" учрашуви олдидан мусобақа расмийлари ҳамда ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув учун жамоаларнинг либос ранглари ҳам белгиланди. Мезбонлар — "Ал Иттиҳод" ️сариқ-қора, "Насаф" эса анъанавий қизил рангдаги спорт либосларида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" – "Ал Иттиҳод" беллашуви эртага Тошкент вақти билан 23:15 да бошланади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати