

"Қаймоқранглилар" ярим ҳимоячисига кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда, бироқ Италиянинг "Наполи" жамоаси улар орасида ярқ этиб ажралиб турибди.

Ҳозир Арда бор-йўғи 19 ёшда ва у сўнгги ўйинларда яхши ҳаракат қилмоқда. Туркиялик футболчи "Реал"да кам майдонга тушаётганига қарамаЙ, бош мураббий Карло Анчелотти ҳужумкор ярим ҳимоячини ижарага бермоқчи эмас.
Гюлер жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 бор гол уришга муваффақ бўлди. Ўтган йили "Реал" бу ярим ҳимоячини Туркиянинг "Фенербахче" клубидан 20 миллион еврога сотиб олганди.



