

Иккинчи бўлимнинг қўшимча вақтида мезбон қанот ҳимоячиси Энтони Лос Бланcос жарима майдончасида ҳимоячи Ферланд Мендининг қўлидан ушлаб олди ва натижада француз йиқилди. Шундан сўнг мезбонлар қарши ҳужумда гол уриб, ҳисобни тенглаштиришганди.
Биринчи бўлимда Браим Диаснинг зарбаси жарима майдончасида бўлган мезбон ҳимоячи Рикардо Родригеснинг қўлига тегди. Ҳакам Сезар Сото Градо меҳмонларга пеналти белгиламади.
"Мен учун Мендига қарши ҳолат аниқ қоидабузарлик эди. Бундай вазиятларда, тана аралашганда, мувозанатни йўқотиш учун кўп вақт керак бўлмайди. Лекин бунинг учун озгина футболни тушуниш керак. Бизда муаммо шуки, қарор қабул қилувчилар буни тушунишмайди.
Биз бошқа кўплаб вазиятларда бўлгани каби ҳафсаламиз пир бўлди. Биринчи бўлимда ўйин натижасини ҳал қилиши мумкин бўлган аниқ пеналти бор эди", - деди Арбелоа.



