

Футболчи айни дамда клубнинг энг кўп маош олувчи беш футболчиси қаторига кирмайди, шу боис неаполликлар шотландияликнинг жамоага ўтганидан буён қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда бу вазиятни тўғриламоқчи.
Мактоминей "Наполи" сафига 2024 йилда келиб қўшилган, бунгача "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.
Жорий мавсумда 29 ёшли ярим ҳимоячи "Наполи" сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Италия клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



