МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
24 дек 2025
МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни таъмирлашни режалаштирмоқда.

"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд" томидан сув ўтишини бартараф этиш ниятида.

"Daily Mail" хабарига кўра, ёзда МЮ уй стадионида таъмирлаш ишларини олиб боришни режа қилган. Дренаж тизимини янгилаш устувор вазифага айланади, бу сув тарновлари тиқилиб қолиши ва томда сув тўпланиб қолишининг олдини олишга имкон беради.

Бундан ташқари, "Олд Траффорд"да майдонни капитал таъмирлаш ва УЕФАнинг янги қоидаларига мослаштириш мақсадида захира ўриндиқларини янгилаш режалаштирилган.

Қайд этилишича, МЮ ҳамон 100 000 томошабинга мўлжалланган янги стадион қуришни режалаштирмоқда, бироқ клуб раҳбарияти амалдаги арена барча стандартларга жавоб беришига ишонч ҳосил қилишни истайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail