

Аввалроқ "Локомотив" билан шартнома имзолаб, бир неча кундан сўнг, "темирйўлчилар" сафини тарк этган Мурод Тошматов ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Самарқанд клуби сафига бориб қўшилди.
"Динамо" ўтган мавсумлар давомида Суперлига вакили ОКМК клуби шарафини ҳимоя қилган 32 ёшли ярим ҳимоячи билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади.
Мурод Тошматов фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Металлург", "Бунёдкор" ва ОКМК клублари шарафини ҳимоя қилган.




