Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди

Aslanov Jasurbek
23 фев 2026
Лиссабоннинг "Бенфика" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини олдидан журналистлар билан учрашишдан бош тортди.

Бу ҳақда Португалиянинг машҳур "A Bola" нашри хабар бермоқда.

Мавсумдаги 10-ҳолат:

Қизиғи шундаки, португалиялик мутахассис жорий мавсум ҳисобидан 10-маротаба матбуот анжуманини ўтказиб юбормоқда. Клуб матбуот хизматининг билдиришича, эртага ОАВ ходимларининг саволларига Жозенинг ёрдамчиси Жоау Тральяу жавоб қайтаради.

Моуриньюсиз Мадрид жанги:

Эслатиб ўтамиз, Моуринью дастлабки баҳсда (0:1) ҳакам билан баҳслашгани учун қизил карточка олган эди. Шу сабабли, у "Сантьяго Бернабеу"даги учрашувда захира ўриндиғида бўла олмайди ва жамоани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум.

Престианни четлатилди, вазият таранг:

Жавоб ўйини олдидан лиссабонликлар учун яна бир оғир зарба берилди:

УЕФА Винисиус Жуниор билан боғлиқ ирқчилик можароси сабабли Джанлука Престианнини еврокубоқлардан вақтинча четлатди.

Бугун чиқарилган ушбу қарор "Бенфика"нинг ҳужум чизиғини сезиларли даражада заифлаштиради.

Чоршанба оқшомида Мадридда ҳақиқий "жанг" бўлиши кутилмоқда. Моуриньюнинг сукути ва асосий ҳужумчининг йўқлиги португалияликларга қандай таъсир қилар экан?


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola