Моуриньо: "Каранка ҳозир мен "Реал"да учратган мураббий эмас"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2016, 12:19
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Реал"да бирга ишлаган "Мидлсбро" устози Айтор Каранка ҳақида фикр билдирди.

МЮ ҳамда "Мидлсбро" ўртасидаги баҳс АПЛнинг 19-туридан жой олган.

"Каранка бугун мен "Реал"да учратган мураббий эмас. У иккинчи дивизионлигига қарамасдан жаҳоннинг энг қийин лигасида 2,5 йилдан бери бош мураббий бўлиб ишлаяпти. Айтор жуда ҳалол. У эришган муваффақиятлардан ҳайрон қолганим йўқ. Каранка - жуда хотиржам инсон. У доимо менинг дўстим бўлиб қолади" - дейди Моуриньо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bernabeu Digital