

Франция чемпионатининг "Монако" клуби Англиянинг "Челси" жамоаси ҳужумчиси Армандо Брояга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда ВВС.
Хабар қилинишича, монегасклар 22 ёшли Брояни жамоани тарк этган Виссам Бен-Йеддерга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда.
Армандо Броя мавсумни ижара асосида "Фулхэм"да ўтказди ва у ерда 27 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.



