

Журналистлар тажрибали Лука Модричдан терма жамоасининг муваффақияти ҳақида сўради.
"Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш кичик нарса эмас, бу — ажойиб туйғу. Биз бундан фахрланишимиз керак, ҳатто кимдир бизнинг муваффақиятимизга назар ташлаб, "қандай кутилмаган воқеа, биз Жаҳон чемпионатига чиқдик", деса ҳам", – деди Модрич.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати бир вақтнинг ўзида учта мамлакатда: АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.



