

Ўйиннинг асосий воқеалари:
20-дақиқада ярим ҳимоячи Адриен Рабьонинг узатмасидан сўнг англиялик Рубен Лофтус-Чик ҳисобни очди.
39-дақиқада Кристофер Нкунку ўзи ишлаган пенальтини бехато амалга ошириб, орадаги фарқни оширди.
Иккинчи бўлим бошида (48-дақиқа) Рабьо ўз номини таблога ёздириб қўйди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Массимилиано Аллегри шогирдлари очколарини 50 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олишди. Айни дамда "россонерилар" пешқадам "Интер"дан 5 очкога ортда қолишмоқда. 30 очкога эга "Болонья" эса 10-ўринда қолди.



