Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди

Aslanov Jasurbek
22 фев 2025
Лионель Мессидан автограф олган реферини жазолашди.

КОНКАКАФ Чемпионлар Кубоги биринчи доира баҳсида "Интер Майами" "Канзас Сити"ни 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Ўйиндан сўнг учрашув бош ҳаками Марко Антонио Ортис Нава Мессидан имконияти чекланган қариндоши учун автограф сўраган.

КОНКАКАФ мексикалик ҳакамга нисбатан интизомий жазо қўллаган.

"Ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари конфедерациянинг ўйин расмийларига нисбатан одоб-ахлоқ қоидаларига ва бундай сўровлар бўйича амалдаги тартибларга тўғри келмади”, — дейилади ташкилот баёнотида.

Ҳакамга қандай жазо берилгани аниқ эмас, аммо рефери ўз ҳаракатлари учун барча айбни бўйнига олгани айтилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Reuters