

"Интер Майами" бош мураббийи Хавьер Маскерано дурангга изоҳ берар экан, Лео Месси ва Жорди Альбанинг учрашувда қатнашмагани ҳақида гапирди.
"41 ўйин ўтказдик, шу сабабли бошқаларга ҳам имконият бермоқчиман. Бизга тўлиқ таркиб керак, шу сабабли бу қарор табиий бўлди ва якунда барчасига амин бўлдим.
Захирадан ўйинга қўшилган Луис Суарес, Серджи Бускетс, Родриго Де Поль, Бальтасар Родригес каби футболчилар жамоага ёрдам беришди. Агарда ўйиннинг бошиданоқ интенсив ўйин намойиш қилганимизда, балки, ғалаба қозонардик", - деди Маскерано.



