Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди

Alisher
12 май 2024, 11:38
Кейлор Навас келаси мавсум ПСЖда ўйнамайди.

Дарвозабон эркин агент мақомида жамоадан кетишини эълон қилди.

"Парк де Пренс"да ўтган ҳар бир сония сеҳрли эди", – деб ёзди 37 ёшли футболчи ва унда ҳали "етишиши керак бўлган марралар борлиги"ни қайд этди.

Навас 2019 йилдан бери ПСЖга тегишли. У 2023 йил ижара асосида "Ноттингем Форест"да ўйнаган.

Дарвозабон жорий мавсум Лига 1'нинг уч ўйинида ҳаракат қилди.


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/keylornavas1