"Манчестер Юнайтед" футболчиси КПРга ўтди

Alisher
15 авг 2022, 18:24
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Итан Лэрд фаолиятини ижара асосида КПРда давом эттиради.

Клуб расмий сайти трансфер ҳақида эълон қилди. 21 ёшли англияликнинг ижара келишуви 5 миллион еврони ташкил этади.

Лэрд МЮнинг асосий жамоасида умумий 4та ўйин ўтказган.

Лэрд ўтган мавсумни ижара асосида "Борнмут" ва "Суонси" жамоаларида ўтказди. У барча мусобақаларда 27та ўйинда 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: manutd.com