"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди

Sherzod Nurmatov
26 фев 2026
Сэр Жим Рэтклифф клубнинг эгаларидан бири бўлиб келганидан кейин "Манчестер Юнайтед" ички харажатларни қисқартириш орқали гўё "шок терапияси"ни бошлади.

"Қизил иблислар" раҳбарияти бу чоралар бежиз эмаслигини яна бир бор таъкидламоқда.

Клуб бош директори Омар Берраданинг айтишича, харажатлар қисқаргани фонида 2025/2026 мавсумининг биринчи ярмида операцион фойда қарийб 33 млн фунтгача ошган. Бу эса ўтган ҳисобот давридаги қарийб 3 млн фунтлик зарар билан кескин фарқ қилади.

Бироқ шунга қарамай, клуб қарзи ҳали ҳам ўсишда давом этяпти. Барча қарз мажбуриятлари ҳисобга олинса, кўрсаткич қарийб 1,3 млрд фунтдан ҳам ошиб кетиш арафасида. Бунга қурилиши кутилаётган янги стадион харажатлари қўшилмаган, унга камида 2 млрд доллар сарфлашга тўғри келади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Echo