"Манчестер Юнайтед" афсонаси Ирландия бош мураббийи бўлди

Khoja
29 фев 2024, 09:34
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Жон О'Ши Ирландия миллий жамоасида бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мураббий жамоани март ойида Евро-2024 саралаш учрашувларига тайёрлайди.

Маълумот учун, Ирландия Евро-2024 саралаш босқичи В гуруҳида Франция (22 очко), Нидерландия (18) ва Грециядан (13) ортда қолган ҳолда 6 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Ирландлар 23 март куни Венгрияга қарши майдонга тушса, 10-турда Португалияда меҳмон бўлади. Жамоа турнирга йўлланма олиш имкониятини йўқотган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com