"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди

Sherzod Nurmatov
6 мар 2026
1998–2002 йилларда "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилган марказий ҳимоячи Энди Моррисон жуда қайғули хабар билан бўлишди.

Шотландиялик футболчи X ижтимоий тармоғида ўзида кам учрайдиган ва оғир касаллик — Рамсей Хант синдроми аниқланганини билдирди:

"Қисқача янгилик: менга кўп хабарлар келяпти, чунки маълумот тарқалиб кетди. 9 кун олдин менга ташхис қўйилди — Рамсей Хант синдроми фалажи. Бу вирус сабаб миядаги бош суяги нервининг шикастланишидир.

Тикланиш 6-8 ҳафта давом этиши мумкин, балки 1 йилдан ҳам кўпроққа чўзилар. Аммо тўлиқ соғайиш эҳтимоли 70%. Мен буни енгаман. Бугун тўққизинчи кун — эҳтимол, энг оғири. Фақат ҳолатим ҳақида янгилик беришни истадим — ҳар икки ҳафтада бир марта алоқага чиқиб, аҳволимни айтиб бораман. Тинглаганингиз учун раҳмат".

Тезроқ соғайиб кетиш тилакларига "Манчестер Сити" ҳам қўшилиб, унга ҳар бир қадамда ёрдам беришини маълум қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/AndyMorri5on