

Манба маълумотларига кўра, италияликлар 33 ёшли бразилиялик дарвозабоннинг вакиллари билан аллақачон боғланган. Агар Алиссон "Ливерпуль" билан янги битим шартлари бўйича келишувга эришмаса, 2026 йилнинг ёзида "Милан"га ўтиши мумкин.
"Милан" асосий посбони Майк Меньян мавсум охирида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Унинг кейинги эҳтимолий жамоаси — "Челси".
Алиссон 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 14 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ўтказиб юборди ва 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 17 миллион евро деб баҳолаган.



