

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 22 ёшли футболчи 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган.

Инсайдерларга кўра, унинг собиқ жамоаси футболчига бўлган 50% ҳуқуқ учун 5 миллион евро олади. Шартнома қолган 50% ни 25 миллион еврога сотиб олиш имкониятини ичига олади.
Торре ўтган мавсум "Барселона" сафида 14 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



