

Ўйинчи ва клуб шартнома шартлари бўйича келишувга эришишди. 22 ёшли футболчи дортмундликларнинг ёздаги асосий трансфер мақсадидир.
"Боруссия" ўйинчи учун 25 млн евро таклиф қилди, ПСВ эса 30 млн талаб қилмоқда. Томонлар музокараларни давом эттиришмоқда.
Мален ўтган мавсум ПСВ сафида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 10та ассист қайд этди.



