

Манба маълумотларига қараганда, "қизиллар" мавсумни камида бир соврин билан якунлашни истайди. Шу боис мутахассис олдига Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигасида муваффақиятли иштирок этишга эътибор қаратиш вазифаси юклатилган.
АПЛ ҳам мерсисайдликлар учун муҳим: Слот ва унинг жамоаси келаси мавсум Чемпионлар Лигасига чиқиш ва молиявий йўқотишларнинг олдини олиш учун мавсумни кучли тўртликда якунлаши керак. Ҳозирда "Ливерпуль" турнир жадвалида 4-ўриндан 3 очко ортда қолмоқда.



