

“Бёрнли” – “Манчестер Сити” 0:1
Голлар: 5 - Эрлинг Ҳоланд
“Бернли”: 1. Мартин Дубравка, 2. Кайл Уокер, 5. Максим Эстеве, 3. Квилиндсхи Хартман, 18. Яльмар Экдаль, 12. Башир Хамфрис (16. Флорентину Луиш, 82’), 20. Жеймс Уорд-Праус, 19. Зиан Флемминг (27. Армандо Броя, 82’), 29. Жош Лорент (10. Маркус Эдвардс, 87’), 11. Жейдон Энтони (31. Майк Трезор, 87’), 17. Лум Чауна (9. Лайл Фостер, 72’).
Захира: 13. Макс Вайс, 4. Жо Уорролл, 23. Лукас Пирес, 8. Лесли Угочукву.
“Манчестер Сити”: 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунеш, 15. Марк Гехи, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 33. Нико О'Райли, 21. Райан Аит-Нури (14. Нико Гонсалес, 65’), 11. Жереми Доку, 42. Антуан Семеньо (26. Савио, 65’), 20. Бернарду Силва, 10. Райан Шерки, 9. Эрлинг Ҳоланд.
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 4. Тейани Рейндерс, 7. Омар Мармуш, 8. Матео Ковачич, 47. Фил Фоден.
🕛 90+5. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. Шеркининг узатмасини О'Райли дарвозагача чамаси 5-6 метрдан зарба берди, бироқ Дубравка тўпни ушлаб олди!
89. Докунинг узатмасидан сўнг Бернарду зарба берди, қайтган тўпни Ҳоланд дарвозага йўллади, бироқ голга айланмади.
86. Нико Гонсалеснинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ бўлди.
80. Ҳоланднинг зарбаси жуда ноаниқ кетди.
78. Ўйин жуда сокинлашиб қолди, “Бёрнли” деярли олдинга ўтмаяпти, “Ман Сити” ҳужумлари кўп, аммо самарасиз бўлмоқда.
71. Шеркининг узоқдан ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.
70. Геҳининг узатмасини Ҳоланд дарвозага йўллай олмади, тўп Савиога келиб тушди, унинг зарбаси бартараф этилди!
68. Шерки рақиб жарима майдончаси ичида тўпни шунчаки “ўйнатиб”, шеригига ҳаволатиб бермоқчи)
61. Хартманнинг узоқдан тепган тўпи анча ноаниқ кетди.
58. Докунинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.
55. Ҳоланднинг ажойиб зарбаси дарвоза устунига тегиб, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди…
49. Семеньонинг дарвозага яқин масофада берган зарбаси ноаниқ бўлди.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди!
🕘 45+2. Биринчи бўлим якунланди.
45+1. “Ман Сити” жарима майдончаси ичида палапартишлик юзага келди, Ҳусанов тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Шеркидан аниқ зарба, Дубравка тўпни ушлаб олди.
35. Аит-Нурининг зарбаси жуда ноаниқ бўлди.
29. Ҳусанов!!! Флеминг ўзига узатиб берилган тўпни тўғрилаб дарвозага йўллади, Абдуқодир оёқлари билан тўп йўналишини ўзгартирди!
28. О'Райлининг узоқ масофадан берган зарбаси аниқ бўлди, дарвозабон қайтарди!
25. Шеркининг узоқдан ерлатиб тепган тўпини Дубравка ушлаб олди.
24. Бурчакдан ҳаволатиб узатилган тўпни О'Райли боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон қийинчилик билан қайтарди!
16. Қандай вазият?! Кайл Уокернинг супер узатмасидан сўнг Флемминг тўпни ўзига тўғрилаб зарба берди, аммо аниқ бўлмади…
15. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда, ҳужумлар нисбатан камайди.
10. Зўр ўн дақиқалик кўрдик, буёғига темп тушмаслигидан умидвормиз.
9. Шеркининг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.
8. Ҳоландда яхши вазият: унинг жарима майдончаси ичидан тепган тўпи рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
7. “Бёрнли”дан ҳужум! Жарима майдончаси ичига кириб бораётган футболчини Ҳусанов тўхтатди!

⚽️ 5. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни очди! Эрлинг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва аниқ зарба бериб, гол урди!
4. Энди “Сити” олдинга ўтмоқда! Шеркининг зарбаси аввал дарвозабоннинг қўлига, сўнг дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда…
3. Дастлабки ҳужум мезбонлардан бўлди. Энтонинининг зарбасини Доннарумма қайтарди!
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия Премьер лигасининг 34-туридан ўрин олган “Бёрнли” – “Манчестер Сити” учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.



