

"Бернли" АПЛнинг 8-турида 18 октябрь куни ўз майдонида "Лидс"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин мухлислардан бири 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Ганнибал Межбри унга тупурганини айтди.
Баҳсдан кейин Ланкашир полицияси ушбу воқелик юзасида тафтиш ишларини олиб борди. Ўз навбатида Англия Футбол ассоциацияси ҳам текширувлар ўтказди.
22 ёшли Межбри ушбу ҳолатда айбдор деб топилди. Футболчи 15 минг фунт жаримага тортилди ва 4 ўйинга четлатилди.
Футболчи АПЛ доирасида 30 декабрь куни бўладиган "Ньюкасл"га қарши баҳсгача ўйинларда қатнаша олмайди.



