Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди

Alisher Ostonov
2 фев 2026
Лига 1 20-тур доирасидаги “Страсбург” — ПСЖ ўйини бўлиб ўтди.

Дастлаб 22-дақиқада Сенни Маюлу ҳисобни очди. 5 дақиқа ўтиб мезбонлар ўйинчиси Гела Дуэ ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада Ашраф Ҳакимига қизил карточка кўрсатилди, аммо бу 81-дақиқада Нуну Мендешнинг ғалаба голини уришига ҳалал бермади.

Айни дамда ПСЖ Лига 1 турнир жадвалида 20-турнинг сўнг 48 очко билан етакчилик қилмоқда, "Ланс" эса 46 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: сhampionat.asia