Кварацхелия ПСЖ таркибидаги дебюти ҳақида гапирди

Alisher
26 янв 2025
ПСЖ вингери Хвича Кварацхелия "Реймс" (1:1)га қарши Франция чемпионати 19-тур доирасидаги ўйин ҳақида гапирди.

"Қийин ўйин бўлди, аммо ютишимиз мумкин эди. Олға босиш, ишлаш керак ва шунда яхши натижалар келади. Бир неча бор гол уришимиз мумкин эди, аммо буни қилмадик. Айнан шу сабаб юта олмадик деб ўйлайман", — деди Кварацхелия.

Кварацхелия парижликлар таркибида дебютида ассист қайд этди ва 83-дақиқада алмаштирилди.


AlisherМуаллиф
Манба: DAZN