Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди

Administrator
30 дек 2026
Дарвозабон Беллингем, Рюдигер, Родриго ва Тчуаменини ортда қолдирди.

Тибо Куртуа "Реал"да ойнинг энг сара футболчиси деб эътироф этилди. 33 ёшли белгиялик футболчи мухлислар овоз беришида Жуд Беллингем, Антонио Рюдигер, Родриго ва Орельен Тчуаменини ортда қолдириб, ғалаба қозонди.

Декабрь ойида Куртуа Мадрид клуби учун барча мусобақаларда 5 та ўйин ўтказиб, дарвозасидан 5 та тўп ўтказиб юборди.


AdministratorМуаллиф
Манба: Fútbol Mahou