"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда

Alisher Ostonov
4 янв 2026
"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" форварди Жан-Филипп Матетани ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

"Бургутлар" аниқ жавоб беришди. Лондонликлар яқин трансферлар даврида Матетани сотиб юборишни режалаштирмаяпти. Шунингдек, форварднинг хизматларига "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жан-Филипп Матета "Кристал Пэлас" сафида 180 та учрашув ўтказган. Унда ҳужумчи 55 та гол уриб, 13 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TEAMtalk