Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"

Iskandarov Abdulaziz
18 мар 2026
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эртага Осиё Кубоги плей-офф босқичида Филиппин билан тўқнаш келади.

Мазкур учрашув олдидан терма жамоамиз устози Котрина Кулбите ва футболчи Людмила Карачик матбуот анжуманида қатнашди.

"Аввало биз учун эртага ажойиб лаҳза. Биз плей-офф босқичидамиз. Тарих яратишга бир қадам қолди. Бу ҳам ҳаяжон, ҳам масъулият олиб келади. Эртанги ўйин жуда муҳим лекин буни босим эмас ишонч билан қабул қиламиз. Барча иштирокчилар бу босқичга етиб келиш учун кўп меҳнат қилди, улар бунга лойиқ. Бу босқичда осон жамоа йўқ, ҳамма яхши тайёрланган бўлади. Биз тайёргарлигимиз, ўйин режамиз бирлигимизга ишонамиз. Имкониятдан фойдалани учун бор кучимизни ишга соламиз",- дейди Кулбите.

"Эртага жуда яхши учрашув кутмоқда, Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналади. Рақиб кучли ва курашувчан жамоа. Биз ҳам кучлимиз, яхши даражада ўйин кўрсатишга тайёрмиз",- дейди Карачик.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати