Кейн ва Дэвис "Бавария"нинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди

Omonjon To`xtamirzayev
17 дек 2024
Душанба куни ҳужумчи Харри Кейн ва ҳимоячи Альфонсо Дэвис жароҳат олганидан буён биринчи марта "Бавария"нинг умумий машғулотида иштирок этишди.

Футболчилар жамоавий машқларнинг маълум қисмида тўлиқ иштирок этди.

Кейн Бундеслига доирасида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши баҳсда сонидан жароҳатланган бўлса, Дэвиса "Хайденхайм"га қарши баҳсда тиззаости мушакларида оғриқ ҳис қилганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: fcbayern.com