

Аввалроқ, Каталония клуби президентлигига номзод Хавьер Вилахоана 32 ёшли инглизнинг вакиллари билан алоқада эканлигини маълум қилганди.
“Бу ҳақда ҳеч нарса эшитганим йўқ. Отам ва акам ҳамма нарса билан шуғулланишади, лекин менга ҳеч нарса дейишмади. Юқорида айтганимдек, мен бу ерда, "Бавария"да жуда бахтлиман. Мен бу мавсумга ва "Бавария"даги вақтимга эътибор қаратмоқдаман. Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан”, — деди Кейн.
Ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 43 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг мюнхенликлар билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.



