Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"

Khoja
16 фев 2026
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Камоллиддин Тожиев "Рубин" билан ўтказилган ўртоқлик ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Ўйиндан мамнунмиз. Ҳа, яна стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Бу биз учун оғриқли мавзу. “Рубин” яхши жамоа. Улар 90 дақиқа давомида физик жиҳатдан босим билан ўйнайди. Кучли жамоа. Бизда якун йўқ — майдонга чиқамиз, лекин гол уришни уддалай олмаймиз. “Рубин” ҳам бунга йўл қўймади, улар майдоннинг ҳар бир қисмида босим ўтказди. Ўйиндан мамнунман», — деб фикр билдирди мураббий.

"Рубин" Россия чемпионатида 18 турдан кейин 23 очко билан 7-ўринни эгалламоқда. Жадвалда биринчи ўринда 40 очко билан "Краснодар" турибди.



KhojaМуаллиф
Манба: championat.com