

Мутахассис стартни мезбон сифатида бошлаш устунлигини ва тақвим ҳақида ҳам гапирди.
"Нима ҳам дейиш мумкин, чемпионат бошида барча жамоалар бир хил бўлади. Ўйлайманки, бу йил кураш қаттиқ кечади. Боз устига, апрель ойидаги зич тақвимни ҳам айтиб ўтиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли чемпионат гувоҳига айланамиз.
Албатта, мавсумни уйда бошлаш сафардагига қараганда бир мунча устунлик беради. Ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз", – дейди Жамшид Саидов.



