

Ҳаррисондаги "Ред Булл Арена"да бўлиб ўтган ўйин меҳмонлар —"Интер Майами"нинг йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Майами жамоаси сафида Жорди Альба, Теласко Сеговия (2 та гол) ва Лионель Месси (2 та гол) муаллифига айланди. Шунингдек, Мессининг ҳисобига бирта голли пас ҳам ёзилди.
"Ред Буллз"нинг ягона голига Александер Хак муаллифлик қилди.
Бу "Интер Майами" учун сўнгги етти ўйиндаги олтинчи ғалаба бўлди. "Ред Буллз" эса охирги уч ўйинда иккинчи марта мағлубиятга учради.



