Иньеста Африканинг топ терма жамоаси мураббийлар штабига кириши мумкин

Khoja
19 янв 2026
"Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Марокаш Қироллик футбол федерацияси (FRMF) эътиборига тушди.

41 ёшли испан футболчиси Марокаш ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги Африка Кубоги финалини кўриш учун Рабатга таклиф қилинган. Mundo Deportivo хабарига кўра, FRMF Иньестанинг Марокаш терма жамоаси мураббийлар штабига киришига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Иньеста яқиндаги баёнотларида элит футбол дунёси билан боғлиқ бўлиш истагини билдирган ва келажакда бош мураббий ёки спорт директори сифатида ишлашга тайёрлигини айтган. Марокашда 2030 йилги жаҳон чемпионатини Испания ва Португалия билан биргаликда ўтказиш туфайли улкан футбол лойиҳаси мавжуд.


KhojaМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo