Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Mirjalol Normatov
31 окт 2025, 22:10
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоадаги футболчилар сафга қайтаётганини айтди.

Унга кўра, якшанба куни "Борнмут"га қарши бўладиган ўйинда Эрлинг Холанд ҳам иштирок этади. У баҳсга шай ҳолатда турибди.

Шунингдек, Пепга Родри ҳақида ҳам савол берилди:

"Менимча у бизга ёрдам беришга тайёр. Лекин асосий таркибдами, билмайман. Муҳими ҳозир у биз билан", - деди Гвардиола.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: City Xtra